Мақола

671 21/07/2023

Мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмоқда, лекин паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупция билан курашишда давом этмоқда.

Ўзбек сўми Forbes Advisor  томонидан тайёрланган дунёнинг энг заиф валюталари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон миллий валютасининг бир бирлиги учун сиз 0,000087 АҚШ долларини сотиб олишингиз мумкин, яъни 1 доллар 11 516 сўмга тенг (Forbes Advisor материалини тайёрлаш вақтида).

Нашрнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон пахта экспорти бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди ва фойдали қазилмалар, нефт ва газнинг катта захираларига эга. Мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмоқда, лекин Ўзбекистон паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупция билан курашишда давом этмоқда”.

Эрон риёли дунёдаги энг заиф валюта сифатида тан олинди – бир бирлик учун сиз атиги 0,000024 АҚШ долларини сотиб олишингиз мумкин ёки 1 доллар учун 42 273 риёл беришга мажбурсиз.

Эрон валютасига босим сиёсий тартибсизликлар ва юқори инфляция билан бир қаторда Ғарб давлатлари томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар орқали амалга оширилди.

Иккинчи ўринни Ветнам донги (1 долларга 23 711), учинчи ўринни Лаос кипи (1 долларга 19 072) эгаллади.

Кучли ўнликка, шунингдек, Сьерра-Леоненинг леоне, Индонезия рупияси, ўзбек сўмининг юқори ва пастдан рейтинг бўйича қўшнилари – Ливан фунти ва Гвинея франки, шунингдек, Парагвай гуарани ва Уганда шиллинги (1 доллар учун 3669) киради.

Дунёдаги энг қадрсиз топ-10 валюта:

  1. Эрон риали (1 доллар — 42 273 Эрон риали);
  2. Вьетнам донги (1 доллар — 23 711 Вьетнам донги);
  3. Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи);
  4. Серра-Леоне леонеси (1 доллар — 17 665 леоне);
  5. Индонезия рупияси (1 доллар — 14,993 рупия);
  6. Ливан фунти (1 доллар — 14,986 фунт);
  7. Ўзбек сўми (1 доллар — 11 600 сўм);
  8. Гвинея франки (1 доллар — 8,583 франк);
  9. Парагвай гуарани (1 доллар — 7249 гуаран);
  10. Уганда шиллинги (1 доллар — 3669 шиллинг).

Миллий валюта муомалага киритилганидан буён АҚШ долларига нисбатан 1657 баробарга қадрсизланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 19 июль куни доллар курсини 11 608 сўм этиб белгилаган ва шу орқали рекордни янгилаган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация