Мақола

637 20/02/2023

«Тадбиркор» қонунбузарлар ҳар бир шахсдан АҚШга юбориш учун 27 минг доллардан сўрашган.

Фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи, номи очиқ кўрсатилмаётган шахс  АҚШга жўнатиш билан ноқонуний шуғулланиб келаётгани, Европа давлатлари орқали Мексикага, ушбу давлатдан эса АҚШга олиб ўтишни ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 27 минг АҚШ долларини сўраб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини талаб қилиб келаётганини маълум қилган.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.  Мазкур мурожаатга асосан, 2023 йил 10 февраль куни Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилиб, икки нафар шахс ариза муаллифидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган ҳамда улардан 8 дона хорижга чиқиш ва 4 дона фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х. ва Ш.Ш.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация