Мақола

527 10/03/2023

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар ушланди.

Улар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Department_uz телеграм канали маълумот берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация