Maqola

2 285 29/06/2023

Энди Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун Германияга кўчиб ўтиш осонроқ бўлади. Бундестаг томонидан қабул қилинган 2020 йилги миграция қонунига киритилган тузатишлар янги йўлларни очади.

Германия ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун малакали мутахассисларни жалб қилади.

Бундестаг 2020 йилги миграция қонунига киритган ўзгартиришлари Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун Германияга кўчиб ўтишнинг янги йўлларини очди.

Мигрантлар учун балл тизими

Қонунга асосан, талабнома берувчининг касбий тажрибаси ва Канада каби мамлакатларда қўлланилаётган тизимларга ўхшаш бошқа омилларни ҳисобга оладиган “баллар тизими” кўзда тутилган.

Ўзгартиришлардан бирига кўра, 2023 йил 29 мартгача мамлакатга келган ва расмийлардан жавоб олмаган бошпана изловчилар ўз мақомини бошпана изловчидан бир йил давомида иш излаётган меҳнат муҳожирига ўзгартириши мумкин.

Юқори малакали ишчиларга, агар уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватласа, Германияга кўпроқ қариндошларини олиб келишга рухсат берилади.

Германияда малакали кадрлар етишмаяпти

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат ҳар йили 400 мингга яқин малакали муҳожирга муҳтож. Миллий меҳнат агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қарийб 1200 та касбдан 200 тасида ишчи кучи танқислиги кузатилган.

Агентликнинг таъкидлашича, рўйхатга автобус ҳайдовчилари, фармацевтлар, архитекторлар, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари соҳаси ходимлари киритилган. Бемор ва болаларга қаровчи касб эгаларига ҳам эҳтиёж кўп.

Паст туғилиш даражаси

Сўнгги пайтларда Германияда турли сабабларга кўра туғилиш даражаси паст бщлиши кузатилмоқда. Кўпгина жуфтликлар бепуштлик ёки бошқа тиббий сабабларга кўра фарзанд кўра олмайди. Бошқалар эса оддийгина фарзанд кўришни хоҳламайди. Европада “чайлдфри” – “фарзандсизлик” мафкураси пайдо бўлган. Кўпчилик кечроқ ёшда, ишдаги карьерага эришгандан сўнг уйланишни одат қилган. Германияда “чайлдфри” туғилишни камайтиради. Натижада немис жамиятида ёшлар салмоғи мисли кўрилмаган даражага тушиб кетди.

Мисол учун, агар 1983 йилда Германияда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган 13,1 миллион киши бўлган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 4,6 миллион кишига тушиб кетди.

Ҳеч кимга сир эмаски, ёшлар сонининг қисқариши келажакда пенсия муаммолари ва мамлакат тараққиётининг иқтисодий даражаси пастлашидан дарак беради.

“Ижобий ва салбий томонлари”

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер қонунни “мамлакат келажаги учун улкан қадам” деб атаб, малакали ишчи кучи етишмаслиги иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашувининг сабабларидан бири эканлигини таъкидлаган.

ХДС/ХСС фракцияси раиси ўринбосари Андреа Линдҳолц эса қонунни танқид қилган. Унинг фикрича, қонунга киритилган тузатишлар мамлакатга паст малакали одамларни жалб қилади ва Германияга ноқонуний иммиграция учун янги туртки яратади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya