Мақола

640 10/09/2022

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency“ ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

✅ умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
✅ 39 ёшгача;
✅ судланмаган;
✅ жисмонан соғлом;
✅ тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
✅ Бухоро шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
❌ стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

?Бухоро шаҳрида бепул турар жой;
?ўқув хонаси;
?стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:

? немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
? тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
? ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
? ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
? Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
? меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2100 евродан бошлаб, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

☎️ Мурожаат учун: (65) 226-24-64 ва (90) 125-24-43 (фақат Telegram)

? Рўйхатдан ўтиш учун

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация