Мақола

810 27/06/2022

Германия компанияси Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини Германияда ишга жойлаштириш учун немис тилини ўқитиш марказини очади, – деб хабар беради “Фарғона” агентлиги.  

Ўзбекистон фуқаролари немис тили бўйича В1 даражадаги сертификатга эга бўлгач, Германияда юк автомобиллари ва йўловчи автобуслари ҳайдовчилари, қариялар уйларида тиббиёт ходимлари сифатида ишга жойлашишлари, менҳмонхоналар, ресторанлар ва истироҳат боғлари ходимлари сифатида ишга жойлашишлари мумкин бўлади.

Марказ талабаларга немис тилини А1 бошланғич даражасидан бошлаб С1 даражасига қадар ўргатади. Марказ имтиҳонларни қабул қилади ва Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқ жорий этилган “Telc” сертификатларини беради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация