Maqola

3 766 22/04/2022

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда мавсумий (бир йиллик) ишлаш имкониятини таклиф қилади.

Бўш иш ўринлари мавжуд бўлган соҳалар:

  • Меҳмонхонада ёрдамчи;
  • Ресторан хизматчиси;
  • Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.

 Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Ойлик маоши – 1800(Қарийб 22 млн. сўмдан)-2400(29 млн. сўмгача) евро (brutto).

 Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • 22-35 ёш;
  • Немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;
  • Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (кейинроқ тақдим қилса ҳам бўлади);
  • судланмаган бўлиши.

Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиши лозим:

  • хорижга чиқиш паспорти;
  • бакалавр дипломи;
  • немис тилидан B1 сертификати;
  • тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).

Дастурда иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтинг.

Мурожаат учун: (71) 202-33-55.

Эслатма: Ушбу йўналишлар бўйича 2022 йил учун номзодлар йиғилиб бўлган, сиз 2023 йил учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya