Россиядаги мигрантлар учун яна бир қулайлик яратилди.
Россия давлат хизматлари портали – “Госуслуги”да янги дарча пайдо бўлди. Унда мамлакатда яшаш ва ишлаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳамда хизматлар тўпланган.
Портал орқали мигрантлар меҳнатини тартибга солиш ҳам соддалаштирилади. Чет эл фуқаролари порталда рўйхатдан ўтгач, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар олиши, Россияга киришга чеклов (запрет) бор-йўқлигини текшириши, патент аризасини бериш учун Ички ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтиши, ҳуқуқлари бузилса мурожаат қилиши, иш ҳақи ва нафақа пули ҳақида маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.
Фойдаланувчи ушбу платформада ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказиш учун доимий равишда бир неча босқичдан ўтиши талаб этилади:
1) Соддалаштирилган ҳисоб қайдномаларини рўйхатдан ўтказиш.
2) СНИЛС (Страховой номер индивидуального лицевого счёта – Шахсий ҳисоб рақамининг суғурта рақами) иш берувчи кўмагида ёки мустақил равишда ПФР (Пенсионный Фонд России – Россия Пенсия жамғармаси)нинг исталган ҳудудий органида расмийлаштириш.
3) Россия операторлик компанияларидан бирининг сим-картасини харид қилиш.
4) Мигрант Россия банкларининг картасига эга бўлса, шахси ҳақидаги маълумотларни онлайн-банк ёки “Госуслуги”нинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш марказида тасдиқлатиши лозим бўлади.