Мақола

1 100 11/10/2022

Анкетага қўйилаётган фотосурат камида олти ой аввал олинган бўлиши керак.

ЎЗАРО БИРОЗ ФАРҚ ҚИЛУВЧИ МАЪЛУМОТЛАРДАН ИБОРАТ ТАКРОР АНКЕТАЛАР:

Масалан, анкетани тўлдириб юборганингиздан кейин хатоликка йўл қўйганингиз эсингизга тушди. Вазиятни тузатиш учун яна битта анкетани тўлдирасиз ва бу сафар тўғри маълумотларни киритасиз. Бироқ лотереянинг автоматик тизими вазиятни номақбул деб топади ва иккала анкетани ҳам тизимдан чиқариб ташлайди. Бу ҳақда “Ахборот 24” канали ёзмоқда.

ЭСКИ ФОТОСУРАТ:

Бу аризани тўлдиришда энг кўп йўл қўйиладиган хатоликдир. Аввалги лотереяда ютган-ютмаганингиздан қатъи назар, анкета учун фотосурат камида олти ой аввал олинган бўлиши керак.

ФОТОСУРАТГА ГРАФИК РЕДАКТОРЛАР ЁРДАМИДА ИШЛОВ БЕРИШ:

Қоидаларга кўра, суратга график редакторлар орқали кучли ишлов бериш тақиқланади. Энг кўпи билан фонга ишлов бериш мумкин, лекин буни ҳам ўз ишининг усталари амалга оширгани маъқулроқ.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация