Мақола

1 215 06/05/2022

8 майдан бошлаб 2023 йил ғолибларини билиб олиш мумкин.

АҚШ Ўзбекистондаги элчихонаси Телеграм каналида эълон қилинган хабарда айтилишича, #DV2023 ёки оддий тил билан айтганда, “грин-кард” бўйича Давлат департаментининг 2023 йил учун визасини олишга ариза берган кишиларга унинг натижаларини билиб олиш имконияти пайдо бўлди.

“Грин-кард”га ариза берган кишилар 2022 йил 8 майдан бошлаб https://dvprogram.state.gov/ESC/ сайтига кириши ва #DV2023 учун топширилган ариза аҳволини билиш учун ариза берувчининг тасдиқлаш рақамини, исм-фамилиясини ва туғилган йилини киритиш зарур.

Ариза берувчилар аризаси натижасини фақат ўша сайтдан бўлиб олиши мумкин. Бундан ташқари, #DV2023 учун ариза берганларнинг танлаб олиниши АҚШ визасини олишни кафолатламайди, аксинча, бу улар ариза бериш ҳуқуқига эга бўлишини англатади, холос.

Эслатма: 2021 ва 2022 йиллар учун “грин-карта” олиш учун берилган аризалар аҳволини текшириш 2022 йил 30 сентбярга қадар давом этади.

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация