Maqola

1 258 09/05/2022

 “Грин карта” соҳибининг ваколат ва мажбуриятлари.

“Грин карта” — бу фуқаро шахсини тасдиқловчи гувоҳнома – United States Permanent Resident Card бўлиб, у АҚШда вақтинча яшаш ва ишлаш ҳуқуқини тақдим этади. Kun.uz турли мамлакатларнинг миллионлаб фуқаролари ютиб олишга интилувчи ушбу лотореянинг хусусиятлари тўғрисида мақола тайёрлади.

Унинг ёрдамида сиз:

–     АҚШнинг исталган штатида истиқомат қилишингиз;

–     ишлашингиз;

–     кўчмас мулкка эга бўлишингиз;

–     давлат мактабида таълим олишингиз ёки фарзандингизнинг таълим олиши;

–     маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишингиз;

–     АҚШ Қуролли кучларининг айрим турларига хизматга киришингиз;

–    ижтимоий суғурта, ёшга оид ва ёки меҳнатга лаёқатсизлик бўйича молиявий ёрдам олишингиз, кекса ёшли кишиларга тақдим этиладиган тиббий суғурта бўйича имтиёзларга эга бўлишингиз мумкин.

Вақти келганда эса

–  маҳаллий ҳуқуқ имкон берганида, фуқароликни олиш учун ариза топширишингиз;

–  турмуш ўртоғингиз ёки рафиқангиз ва фарзандларингиз учун виза тақдим этишларини сўраб мурожаат қилишингиз;

–  айрим шартларни бажариш билан мамлакатдан чиқиб, қайтиб киришингиз мумкин бўлади.

Грин-карта эгаси таъбир жоиз бўлса, тантанали равишда қуйидаги мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

–  даромад солиғи тўлайди;

–  агар у 18-26 ёшдаги эркак киши бўлса, армияда хизмат қилиш бўйича рўйхатдан ўтади;

–  ўзининг муҳожирлик мақомига риоя қилади;

–  доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни ўз ёнида олиб юради;

–  бошқа жойга кўчса, иммиграция хизматини хабардор қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya