Maqola

1 947 28/08/2023

Свердловск вилояти раҳбари Евгений Куйвашев Екатеринбургда «шаҳар куни» байрамида йўқолиб қолган муҳожирларнинг болалари ва уларга нисбатан ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ҳақоратомуз изоҳларга кескин жавоб берди.

Бошқа мамлакатларда туғилган ва ташқи кўриниши бошқача бўлган  болаларга нисбатан беҳурматлик қилинди. Бунга жавобан Евгений Куйвашев Идоралараро тезкор штабга Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти бўйича Бош бошқармасига мурожаат қилишни топширди.

Миллатлараро нафрат ва норозилик қўзғатмоқчи бўлган шахслар IP-манзиллари орқали аниқланади. Бундай шахслар ўз қилмишлари учун қонуний жавобгарликка тортиладилар, бу ҳақда Телеграмдаги расмий «Не для протокола» каналида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Екатеринбургда адашиб қолган ака-сингил бир неча соатдан кейин топилди ва полиция томонидан улар ота-оналарига топширилди.

Сиз яшаб турган минтақада муҳожир болаларга маҳаллий аҳолининг муносабати қандай? Изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya