Мақола

570 12/08/2022

Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон – Қўқон” (Тожикистон орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилади. Йўлкира нархи ўртача 50 минг сўм атрофида бўлиши режалаштирилган. Автобуслар Тожикистон ҳудудида йўловчиларни тушириши ва олиши мумкин эмас.

Автобус ҳар куни Гулистон шаҳридан соат 8:00 жўнаб, «Ховособод» ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги «Андархон» чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради.

Аввалроқ, Тошкент ва Нижний Новгород ўртасида автобус қатнови тиклангани ҳақида хабар бергандик.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация