Maqola

1 287 29/05/2023

30 йил ичида 310 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ҳудудни тарк этган.

Хабаровск ўлкаси Қонунчилик Думасида давра суҳбатида минтақанинг миграция муаммолари муҳокама қилинди. Вилоят парламенти спикери Ирина Зикунова, вилоят депутатлари, ижро ҳокимияти, хавфсизлик кучлари мутасаддилари, ижтимоий фаоллар ўзаро фикр алмашишди.

Давра суҳбати иштирокчилари Хабаровск ўлкасида миграция динамикаси салбий эканлигига эътибор қаратган. 30 йил ичида 310 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ҳудудни тарк этган. Кўпинча ўзлари учун истиқболни кўрмаган мактаб ва университет битирувчилари бу ерлардан кетгандан сўнг қайтиб келмайди. Чунки нарх-наволар минтақадаги даромад даражасига мос келмайди.

Сўзга чиққанлар вилоятда ишчи кучига талаб жуда юқори эканлигини таъкидлаган. Минтақада атиги 4 минг нафар ишсиз расман рўйхатга олинган бўлса-да, бўш иш ўринлари сони 23 мингта. Қурувчилар, шифокорлар, ўқитувчилар, савдо, транспорт, ўрмон хўжалиги ва ишлаб чиқариш саноати ходимларини энг кўп талаб қилинадиган касб эгаларидир.

“Ватандош” ва “Меҳнат ресурслари ҳаракатчанлигини ошириш” дастурлари доирасида вилоятга кадрлар жалб этилмоқда, аммо улар ҳалигача миграция муаммосини ҳал қилгани йўқ. 2022 йилда “Ватандош” дастури доирасида Хабаровск ўлкасига 1486 киши кўчиб ўтган бўлиб, уларга жами 274 миллион рубл миқдорида товон пули тўланган.

РИА Новости маълумотларига кўра, 2022 йил ҳолатига кўра, Хабаровск ўлкасида аҳолининг 28,5 фоизи мамлакатдаги ўртача маошдан, 8,1 фоизи эса икки ўртача маошдан кўп маош олган.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, Хабаровск ўлкасида 35 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири меҳнат қилади. Улар асосан кам маошли ёки ўзига жалб қилмайдиган вазифаларда ишлайди. 2022 йилда  Хабаровск ўлкасига Тожикистондан энг кўп муҳожир кўчиб келган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya