Maqola

649 08/12/2023

Хабаровскда муҳожирлар икки россиялик талабани калтаклаганидан сўнг ётоқхонада рейд ўтказилди. Жиноий иш очилиб, гумонланувчиларни қамоққа олиш масаласи ҳал қилинмоқда, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Хабаровск бўйича тергов бошқармаси.

Тергов маълумотларига кўра, Тинч океани давлат университети талабалари 28 ноябр куни кечқурун университет ётоқхонасида калтакланган.

“Тожикистонлик бўлган уч нафар талаба жамоат тартибини қўпол равишда бузган ва икки нафар россиялик талабага нисбатан куч ишлатган.Текширув Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Хабаровск ўлкаси бўйича ходимлари, Россия ИИВ ходимлари иштирокида олиб борилмоқда. Хабаровск ўлкасида Россия гвардиясининг Амур ОМОН кўмагида ётоқхонада процессуал ҳаракатлар ўтказилиб, 27 нафар муҳожир сўроқ қилинди… Уч нафар гумондор шахс аниқланди”, — дейилади вилоят тергов бошқармаси хабарида.

Ҳозирда гумонланувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси иккинчи қисми (миллий адоват асосидаги безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Чет элликларнинг Россия ҳудудида бўлишининг қонунийлигига баҳо берилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya