Мақола

1 338 15/03/2022

Россияда COVID-19 вируси тарқалиши муносабати билан жорий этилган чекловлар бирин-кетин бекор қилинмоқда.

  • Москва шаҳрида 15 мартдан бошлаб жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди. Москва жамоат транспортларида ниқоблар ва ижтимоий масофа белгилари ҳақидаги стикерлар олиб ташланмоқда.
  • Москва областида ҳам ниқоб тақиб юриш мажбуриятини бекор қилди.
  • Карачаево-Черкесияда жамоат жойларига киришда талаб этиладиган QR кодлари, бир қатор корхона ва ташкилотларда масофавий ишлашни жорий этиш бўйича тавсиянома, спорт ва маданий тадбирларни ўтказишга қўйилган тақиқлар бекор қилинди.
  • Cанкт-Петербург 4 мартдан бошлаб QR кодлар тизимидан воз кечди.
  • Калининград вилоятида меҳмонхоналарга кириш ва ресторанларга ташриф буюриш бўйича барча чекловлар олиб ташланди.
  • 15 мартдан Тамбов вилояти ва Чеченистон ҳудудида ҳам ниқоб тартиби бекор қилинди.
  • Свердловск вилоятида эса коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинган, фақат ниқоб тартиби сақланиб турибди.
  • Шунингдек, Татаристон, Саратов, Орел ва Нижний Новгород вилоятлари, Олтой ўлкаси, Архангелск вилояти ва бошқа айрим вилоятлар QR-код тизимидан фойдаланишни тўхтатган.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация