Мақола

2 302 05/03/2022

Россия Федерациясида фаолият юритувчи барча турдаги авиакомпаниялар дунёнинг барча давлатларига авиапарвозларни тўхтатмоқда.

Жумладан, “Аэрофлот” авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб барча халқаро рейсларни тўхтатганини эълон қилди. 6 мартдан компания авиакассалари йўловчилар қабул қилишни ҳам тўхтатади.

Авиапарвозларнинг тўхтатилиши самолётлар парвозига тўсқинлик қилувчи қўшимча ҳолатлар юзага келиши билан изоҳланди. Бундан ташқари, “Россия ва “Аврора авиакомпанияларининг халқаро рейслари ҳам бекор қилинади. Бир томонлама чиптага эга халқаро рейслар йўловчилари 8-мартгача парвоз қила олишлари мумкин.

Таъкидланишича, парвози бекор қилинган ҳар бир йўловчи чипта нархини тўлиқ қайтариб олиш имкониятига эга.

Чет элда бўлган ва Россия Федерацияси авиакомпаниялари парвозларидан фойдаланган, икки томонлама чиптага эга бўлган халқаро рейсларнинг йўловчилари парвоз тугатилгунга қадар Россияга қайтиш чипталарини қайта расмийлаштириш учун ташувчига мурожаат қилиши зарур бўлади.

Маълумотларга кўра, Россиядаги бошқа бир қатор авиакомпаниялар ҳам бугундан бошлаб чартер рейсларини бекор қилган.

Хусусан, S7 ва “Ставиа” авиакомпаниялари ҳам халқаро парвозларни бекор қилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистонга Uzairways авиакомпанияси парвозларни амалга ошираётган компания бўлиб қолмоқда. Ҳозирча, компания Россиядан Ўзбекистонга қўшимча чартер рейслар амалга оширадими, деган саволга ойдинлик киритганича йўқ.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан аввал, Россиядан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси 3-5 минг рублдан сотилаётган эди. 5 март куни Ўзбекистонга авиачипталар 30 минг-42 минг рублга баҳоланмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация