Maqola

548 04/12/2023

Ханти-Мансийск автоном округи (ХМАО) губернатори Наталья Комарова иқтисодиётнинг айрим тармоқларида мигрантлар меҳнатини тақиқлашни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда тегишли қарорда маълум қилинган.

Энди чет элликлар таълим, болалар овқатлари ва парҳез маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тамаки, спиртли ичимликлар чакана савдоси, озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш соҳаларида ишлай олмайди. Шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида такси йўловчиларини ташиш ҳам тақиқланган. Шундай тақиқ биринчи марта Ханти-Мансийск автоном округида 2021 йилда киритилган эди.

Мигрантларга 2024 йилдан Тула вилоятида ҳам микроавтобуслар ҳайдаш, спиртли ичимликлар сота олмаслиги ҳақида маълумот берилган эди.

Губернатор Алексей Дюмин тегишли фармонни 10 ноябр куни имзолади. 8 ноябр куни худди шундай ҳужжат Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслер томонидан имзоланиб, хорижликларни такси ва автобус ҳайдовчиси сифатида ишга олиш тақиқини яна бир йилга узайтирди. Бошқа ҳудудларда ҳам бир неча йиллардан буён чет эл фуқароларининг жамоат транспорти ва такси соҳасида ишлашига тақиқ амал қилиб келмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya