Мақола

693 10/08/2022

Мазкур сайтларда яшаш жойи бўйича сохта прописка қилиш ва қалбаки ҳужжатларни сотиш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Ханти-Мансийск автоном округи судлари прокуратура талабига биноан миграция қонунчилигини бузиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги эълонлар жойлаштираётган бир неча ўнлаб сайтларни блоклашни буюрди. Бу ҳақда ҳудудий прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

“Текширувлар натижаларига кўра, прокурорлар томонидан тақиқланган маълумотларга эга 58 та интернет-ресурс аниқланди, улардан 40 таси миграция соҳасида ноқонуний хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги эълонлар (яшаш ва бўлиб туриш жойи бўйича сохта рўйхатга олиш) берилган. 18 та ресурсда – сохта хужжатларни сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган (Россия Федерацияси фуқароларининг паспортлари, рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асослари бўйича тестдан ўтганлик сертификатларини, тиббий маълумотларни сотиш)”, дейилади матбуот хабарида.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, тақиқланган контентларнинг аксарияти бепул эълонлар интернет-сервисларида жойлаштирилган.

Тақиқланган контентга киришни чеклаш учун прокурорлар судларга даъво аризалари билан мурожаат қилдилар. Улар  Россия Федерацияси Бош прокуратурасига
ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган маълумотларни тарқатувчи ахборот ресурсларига киришни чеклаш учун асослар мавжудлиги тўғрисида бир нечта хулосаларни юборишди. Мазкур хулосалар сохта паспортлар, маълумотномалар ва тиббий маълумотномаларни қалбакилаштиришга тегишли далилларга асосланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация