Йирик савдо тармоқлари олибсотарларга қарши курашиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматга таклиф билдирди.
Маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини бир неча тоннагача миқдорда харид қилиш ҳолатлари қайд этилган. Маҳсулотлар хариди бу тарзда давом этса, мамлакатда маҳсулот тақчиллиги ва нархларнинг қимматлаши кузатилиши мумкин.
Шу сабабдан ҳукумат озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишда ҳар бир шахс учун минимал қиймат белгиламоқда.
Аввалроқ, “Ашан” чакана савдо тармоғи эса, аллақачон бир харидорга сотиладиган маҳсулотларга чекловлар жорий қилганини эълон қилган эди.
Эндиликда, ҳар бир харидор 10 кг.дан кўп бўлмаган шакар, 10 шишадан кўп бўлмаган ўсимлик ёғи, ҳар бири 2 кг.дан бўлган 5 ўрам ун ва 3 қути туз сотиб олиши мумкин. Шунингдек, бир истеъмолчига 10 пакетдан кўп бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари — макарон, гуруч ва бошқа дон маҳсулотлари сотилмайди.