Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида яшаб, меҳнат қилаётган фуқаролари, шу жумладан, мазкур минтақаларда жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқ. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарида шу ҳақда сўз боради.
“Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ҳамда доимий алоқада бўлиб турибди.
Фуқароларимиз учун бирон бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади”, – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, зарур ҳолларда ўзбекистонликлар қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32
Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82