3 936 15/03/2016

Мақолларга пародия

image (1)

Меҳнат мигрантлари ишдан кейин бир оз вақт интернетга кириб ҳордиқ чиқаришади. Гуруҳимизда бир-бирлари билан визуал мулоқотлар,бирор мавзуда муҳокамалар ва ҳангомалар қилишади. Баъзан эса уларнинг беғараз ҳазил-ҳузиллари мана шундай “ижод” намуналарига ҳам сабаб бўлади.

“Чўнтакдаги патентнинг оғирлиги йўқ”

“Ўтирган қиз Россияга кетар”

“Гази борнинг нози бор”

“Бузоқни югургани сомонхонагача,
мигрантни югургани ФМСгача”

“ФМС ушламаса, мигрант пул узатмайди?!”

“Узумини е боғини суриштирма,

Патентини ол, посреднигини суриштирма”

“Соққани Кореяда қил,

Кийимни Туркияда”

“Соққа заводда,
кийим “Садаводда”

“Мигрант кўзини сузмаса, полиция отделга тиқмайди”

“Патентга пул тўла, депорт бўласан яна”

“Россияда ОМОН юрай десанг, ОМОНдан қоч”

“Кўз қўрқоқ қўл ботир,
рус қўрқоқ ФМС ботир”

“Қозонга яқин юрсанг, қорнинг тўяди”

“Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич,
хужжатинг тоза бўлса кўчада ишла”

“Мигрант бўлсанг легал бўл,
легал бўлмасанг депорт бўл”

“Оғзи қийшиқ бўлса ҳам патенти борлар гапирсин!”

“Қорни тўқни қорни оч билан,
РВПси борни патенти йўқ билан иши йўқ”

“Етти ойни бир тўла”

“Патентга ўз вақтида бир тўла,
Вақтида тўламасанг минг тўла”

***

Ҳайқираман ўрмон бағридан,
Рома деган садо келади,
Россияни оташ бағридан,
ФМС деган гадо келади!

image (4)

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya