Maqola

2 413 19/01/2024

Департамент маълумотларига кўра, Россия ва Буюк Британиядаги меҳнат шароитларини солиштириш орқали муҳожирлар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган.

Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси Шахти шаҳридаги “Химпек” заводида тожикистонлик ишчиларнинг иш ташлаши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.

Вакилликнинг жавобида айтилишича, иш ташлашга иш ҳақини ошириш талаби сабаб бўлган.

“Бир неча кун давомида аввал Буюк Британияда ишлаган 2-3 нафар тожикистонлик ишчилар иш ташлашга чақиришган.

Улар Россия ва Буюк Британиядаги шароитларни солиштиришган. Натижада 55 нафар ишчи 15 январ куни иш ҳақини оширишни талаб қилиб, оммавий акция уюштирди. Иш ташлашчилар орасида Тожикистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирлар ҳам бўлган”, — дейилади хабарда.

Можарони бартараф этиш учун Тожикистон Меҳнат вазирлиги ваколатхонаси ходимлари жалб қилинган, компания раҳбарияти ва меҳнат муҳожирлари билан учрашув ўтказилган.

“Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ аҳолининг яшаш ва меҳнат шароитлари билан яқиндан танишиб, иш берувчи томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажарганлиги ва қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилмагани аниқланди.

Ишчилар иш ҳақини 20-25% га оширишни талаб қилишди, гарчи 2023 йилда иш ҳақи 15% га оширилди ва ўртача 80-85 минг рублни ташкил этди “, – дея таъкидлайди ваколатхона.

“Бизга маошимизни 15 фоизга оширишни вада қилишган эди. Бизнинг банк карталаримизга 80 минг рубл ўтказилиши керак эди. Энг камида 75 минг рубл маош олишни кутаётган эдик. Лекин бунинг ўрнига бизга 64 минг рубл, баъзиларга эса 49 минг рублга яқин пул тушди”, деган ишчилардан бири.

Департамент маълумотларига кўра, провокаторлар аниқланган ва бир неча норози ходимлар билан бирга 2024 йил январ ойининг ярми учун маошлар тўланганидан кейин ишдан бўшатилган.

“Тожикистоннинг 35 нафар фуқароси ишдан бўшатилди, корхона раҳбарияти билан музокаралар олиб бордик, тушунмовчиликлар бартараф этилди, бу эса улардан 25 нафарининг ишга қайтишига имкон берди”, — дейилади хабарда.

“Химпек” компанияси юк ташиш учун контейнер ва қоплар ишлаб чиқаради. Шунингдек, кимё, металлургия, шиша, керамика, қурилиш ва бошқа хомашё етказиб берувчи йирик корхона ҳисобланади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya