Мақола

712 07/08/2023

Хитойнинг Россиядаги элчихонаси Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идораларининг Россия-Қозоғистон чегарасида хитойликларга қарши қаттиқ ҳаракатлари учун норозилик билдирди. Хабарга кўра, воқеа 29 июл куни Россия-Қозоғистон чегарасида содир бўлган. Хитойнинг беш фуқароси тўрт соат давомида қайта-қайта сўроқ қилинган.

Шундан сўнг, уларга киришга рухсат берилмаган ва туристик визалари бекор қилинган.

Хитой элчихонаси воқеа тафсилотларини ўрганиб чиқди ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ФСБ ва чегара хизматига тақдим қилди. Дипломатик миссия бундай ҳаракатлар Хитой-Россия дўстлиги жараёнига зид, деб ҳисоблайди. Улар давлатлар ўртасидаги гуманитар алмашинув тенденциясига салбий таъсир кўрсатмоқда, дея қўшимча қилган экспертлар. Шу муносабат билан Хитой элчихонаси Россия Федерациясини ҳодиса сабабларини тушунтиришга ва бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун чоралар кўришга чақирди.

Аввалроқ сиёсатшунос Константин Бобров Россиянинг Ғарб билан қарама-қаршилиги шароитида Россия-Хитой муносабатларининг ривожланиши янги босқичга кўтарилганини айтган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация