Мақола

1 359 21/12/2022

Келгусида ушбу омбор аста-секин кенгайиб, қўшни давлатлар бозорига Хитой товарларини етказиб бериш марказига айланади.

Тошкентда Хитой товарлари учун хорижий омбор очилди. Бу Хитойдан нафақат Ўзбекистонга, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш имкониятини беради, деб хабар беради “Podrobno.uz”.

Лойиҳанинг асосий мақсади сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароит яратишдир. Маҳаллий мижозлар буюртма берганидан сўнг, етказиб берувчилар уни трансчегаравий электрон тижорат тизими ёки экспорт компаниялари орқали тезда етказиб беришлари мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, 2021 йил охирида дунёда умумий майдони 16 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлган Хитой товарлари учун 2000 дан ортиқ хориждаги омборлар мавжуд эди.

Ўзбекистондаги хорижий омборлар юқори сифатли Хитой маҳсулотларига йўналтирилган. Эндиликда онлайн режимда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси платформасига уланиш орқали маҳаллий ва хорижий товарлар ҳақида маълумотлар алмашилади, логистика харажатларини камайтириш ва етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида Хитой маҳсулотлари жўнатиш учун танлаб олинади”, – дейди “Xinjiang Asia-Europe International Materials Trading Center”-хориждаги Хитой товарлари омборлари операторининг раиси  Чжан Хунпин.
Унинг сўзларига кўра, келгусида ушбу омбор аста-секин кенгайиб, қўшни давлатлар бозорига Хитой товарларини етказиб бериш марказига айланади.

“Xinjiang Zhongya Yinhe Supply Chain Management” компанияси раиси Тэн Жибонинг фикрича, Ўзбекистонда Хитой товарлари учун хорижий омборнинг ишга туширилиши савдо ҳажмини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиё бозорига чиқиш учун имконият яратади.

Компания ҳозирданоқ Ўзбекистонга литий-ионли аккумуляторлар, ақлли зарядловчи қурилмалар, икки ғилдиракли скутерлар ва Фуцзянь тоғ чойини олиб келди.

Келгусида Ўзбекистонга етказиб бериладиган товарлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз,” Xinjiang Asia-Europe International Material Trading Center” компанияси 2010 йил сентябрда ташкил этилган. Бу Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатларида трансчегаравий товарлар савдоси учун биринчи давлат хизмати платформасидир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация