Мақола

1 109 14/06/2023

“Zhejiang Union of Railway Logistics” компанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва НК «Кыргыз темир жолу» давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу билан  Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувлар амалга оширилмоқда.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мултимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июн куни старт берилган эди.

Хитойнинг Ланчжоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши мўлжалланган  умумий қиймати 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этувчи юк поездига қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юклар ортилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация