Maqola

742 24/02/2023

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фан, соғлиқни сақлаш, саноат ва IT соҳаларида хорижий фуқароларнинг республикада яшаши учун рухсатнома олишлари мумкин бўлган касблар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ 2023 йил 28 февралдан кучга киради. Рўйхатга соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, фан соҳасидаги талаб юқори бўлган 21 та касб киритилди:

  • нейрохирург;
  • гематолог;
  • онколог;
  • неонатолог;
  • эндокринолог;
  • ноорганик моддалар технологияси бўйича муҳандис-тадқиқотчи;
  • органик моддалар технологияси бўйича илмий муҳандис;
  • фармация муҳандис-технологи;
  • фойдали қазилмаларни тайёрлаш бўйича муҳандис-тадқиқотчи;
  • авиация муҳандиси;
  • космик тизим аппарат-дастурий таъминоти муҳандиси;
  • янги техника ва технологияни жорий этиш бўйича муҳандис;
  • лазер ускуналари муҳандиси;
  • целлюлоза, қоғоз, полиграфия ва тола ишлаб чиқариш технологияси бўйича тадқиқотчи муҳандис;
  • муҳандис-тиббий радиохимик;
  • муҳандис-тиббий физик;
  • тўқимачилик хомашёсининг классификатори;
  • бактериолог;
  • IT инфратузилмаси архитектори;
  • дастурий таъминот архитектори;
  • ишлаб чиқариш таълими магистри (муҳандислик).

Талаб этиладиган касбларга эга бўлган хорижликлар ички ишлар органларига мурожаат қилиб, тўлов қобилиятини тасдиқламаган ҳолда соддалаштирилган тартибда яшаш учун рухсатнома олишлари мумкин. Яшаш учун рухсатнома 10 йилга ёки чет эл фуқароси паспортининг амал қилиш муддатига берилади.

Манба: informburo.kz.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya