Maqola

1,622 20/08/2022

Humans супер иловаси фойдаланувчилари саноқли клик орқали трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин бўлади, деб хабар беради UzDaily.uz.

Humans компанияси бугунги шиддатли ривожланиш даврида фуқаролар учун янги имкониятни яратди. Эндиликда Ўзбекистондан Россияга  ва у ердан ватанимизга пул ўтказмаларини осонгина ўтказиш мумкин. Мижозлар ўртасида бундай хизматларга талаб ўсиб бормоқда.

Humans компанияси Humans VISA картасидан “МИР” тўлов тизимининг банк карталарига пул ўтказишнинг янги имкониятини яратди. Пул ўтказиш ўзбек сўмида амалга оширилади ва у Россиядаги ҳисоб рақамига рублда ўтказилади.

Трансчегаравий пул ўтказмаси учун фақатгина қабул қилувчининг банк картаси рақами керак бўлади. Ўтказмалар ҳисоб рақамига бир зумда ўтказилади. Иловадан фойдаланувчилар бир кунда 10 миллион сўмгача пул ўтказишлари мумкин. Операция учун комиссия уммий пул қийматининг 1% ни ташкил этади, ўз ўрнида унинг 0,5% фойдаланувчига кешбек сифатида қайтади. Humans VISA орқали ички ва трансчегаравий пул ўтказиш тарихини бошқа ҳар қандай ўтказмалар сингари илова орқали кузатиб бориш мумкин.

Humans Group дистрибуция директори Игорь Ким мижозлар учун йўлга қўйилган ишлар ҳақида шундай дейди: “Humans компанияси биринчи навбатда одамлар учн ҳақиқатдан ҳам жуда зарур бўлган ишларга эътиборини қаратяпти. Статистик маълумотларимизга кўра, трансчегаравий пул ўтказмаларининг энг катта улуши – Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўтказиляпти.

Шунинг учун ҳам энди Humans VISA орқали “МИР” тўлов тизими карталарига пул ўтказиш саноқли дақиқаларда, осон усулда – атиги икки клик билан амалга оширилади”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya