Maqola

1 170 15/02/2022

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда.

Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради.

Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган сони 26 минг кишини ташкил этиши лозим. Республикада патент учун ўртача ойлик тўлов 4,4 минг рубл. Бу йил 22 минг кишига патент расмийлаштирилса, бюджетга 96,8 млн рубл пул тушади.

«Башинформ» хабарига кўра, Башкирия 8 йил ичида илк бор 2021 йилни мигрантлар сони ўсиши билан якунлаган. Ўтган йилнинг 11 ой якунлари бўйича, мигрантлар ўсиши 7963 кишини ташкил этган.

Хабарда мигрантларнинг Бошқирдистонни танлаётганига доир сабаблар ҳам келтирилган. Республикада иш ўринлари, иш ҳақи бор ва мигрантлар меҳнатига талаб бор. Қурилиш, шу жумладан, хусусий уйлар қуриш ҳам авжида.

Бундан ташқари, кенг қамровли йирик қурилишлар ҳам режалаштирилган. Қолаверса, миграция оқимини Бошқирдистон олий ўқув юртларида таҳсил олишни режалаштирган хорижий талабалар сони ҳам тўлдирмоқда.

Хусусан, 2021 йили Уфа олий ўқув юртларида 5 минг чет эллик талаба таҳсил олган. 2030 йилга бориб бу рақам 15 мингга етиши кутилмоқда. Уфа олий ўқув юртлари ҳозирнинг ўзида хорижий талабалардан йилига 400 млн рубл даромад қилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya