Maqola

790 07/06/2022

Шунингдек, республика автомобил йўлларидаги айрим чегара назорат-ўтказиш пунктларининг иш фаолияти ҳам тикланади.

Қозоғистон мамлакатга кириб келаётган барча фуқаролар учун коронавирус йўқлигини тасдиқловчи манфий ПЗР тести ва эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини бекор қилди. Бу 8 июндан амал қилади.

Маълум қилинишича, Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов раислигида коронавирус инцекциясини Қозоғистонда тарқалишининг олдини олиш идоралараро комиссиянинг йиғилишида шундай қарор қабул қилинган.

Қарорга мамлакат ва умумакн дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабаб бўлгани қайд этилган.

Шундай қилиб Қозоғистон чегаралари орқали мамлакатга кириб келаётган ҳар қандай киши амалдаги хорижий паспортини тақдим этса бас. Ундан манфий ПЗР-тести ёки эмланганлик сертификати талаб этилмайди.

Бундан ташқари, Қозоғистон давлат чегараларининг 7 минтақасидаги 12 та вақтинча ёпилган автомобил ўтказиш пунктлари фаолияти ҳам тикланади.

Албатта, бу Қозоғистонга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ажойиб хабар. Чунки, қўшни давлатга бориш учун биргина хорижга чиқиш паспорти кифоя қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya