Мақола

748 05/05/2022

Мамлакатдан ташқарида иш топиб берувчи хусусий бандлик агентликлари фуқародардан топиб берилган иш учун хақ олиши қонунан тақиқланади.

Бунда ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

13-модда. Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари уларда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришнома берилиб, унда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун фуқаролардан ҳақ ундиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.

Хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари учун эса БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдордан кўп бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация