Мақола

959 12/02/2023

Вазирликнинг тушунтиришича, Россия фуқаролигидан чиқиш ихтиёрий равишда амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлигига ўтган йили 40 нафар киши Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисида ариза берган. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот маркази ТАСС агентлигига маълум қилди.

“2022 йилда Россия Федерацияси ҳудудида 40 нафар ариза берган шахсларга Россия фуқаролигидан чиқиш расмийлаштирилди”, – деб хабар беради манба.

Россия фуқаролигидан чиқиш ихтиёрий равишда амалга оширилди. Мамлакатда яшовчи шахслар Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисида РФ ИИВнинг доимий яшаш жойидаги Миграция бўлимига, ундан ташқарида, яъни бошқа давлатларда яшайдиганлар эса Россия Федерациясининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик идорасига мурожаат қилишлари мумкин.

“Умумий тартибда берилган аризаларни кўриб чиқиш муддати бир йил, соддалаштирилган тартибда эса кўрсатилган ариза тақдим этилган ва барча зарур ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан ошмайди”, – дея қўшимча қилди матбуот маркази.

Тегишли ариза билан бирга тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати Россия Федерацияси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади. У 2002 йилда Россия Президентининг фармони билан тасдиқланган.

Шу билан бирга, Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун сабаблар мавжуд. Хусусан, буларга Федерал қонун билан белгиланган Россия олдидаги бажарилмаган мажбурият, аризачини жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш ёки аризачига нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши керак бўлган суд ҳукми киради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация