Maqola

934 04/09/2022

ID-карталар, хорижга чиқиш паспортлари, транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни  фуқароларнинг уйига етказиб бериш таклиф этилмоқда.

“Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.Бу ҳақда “nuz.uz” хабар бермоқда.

Лойиҳага асосан 2022 йил 1 декабрдан бошлаб тайёр ID-карталар, хорижга чиқиш паспортлари, транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ва давлат рақам белгиларини почта орқали ёки хизмат кўрсатувчи ходим томонидан доимий яшаш ёки турган жойига етказиб бериш хизматини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бироқ бу хизмат қўшимча ҳақ эвазига тақдим этилади.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиб кўрсатилади ва бу хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Юқоридаги хизматларни кўрсатиш учун махсус мобил илова яратилади ва ягона «Call-марказ» ташкил этилади. Бундай хизматларни кўрсатиш учун 27 та янги Spark автомобиллари ажратилади. Шунингдек, 27 та планшет ва компьютерларга ўрнатилган техник қурилмалардан фойдаланилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya