Мақола

4 117 10/10/2016

%d0%b2%d1%8b%d0%b4%d0%b2%d0%be%d1%80%d0%b5%d0%bd%d0%b8%d0%b5-%d0%bc%d0%b8%d0%b3%d1%80%d0%b0%d0%bd%d1%82%d0%be%d0%b2-%d0%b8%d0%b7-%d1%80%d0%be%d1%81%d1%81%d0%b8%d0%b8ИИВ миграция қонунини биринчи бор бузган мигрантга жарима солишни таклиф қилмоқда, дея хабар берди ТАСС.

Ушбу қонун лойиҳасида суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жаримага тортишга қарор қилиши масаласини кўриб чиқади.

 

ИИВ Россияда бўлиш қоидаларини биринчи бора бузган мигрантни мажбурий тартибда чиқариб юбормасликни, балки жарима тўлашга имкон беришни таклиф қилмоқда.

Россия ИИВ раҳбари ўринбосари Игорь Зубовнинг билдиришича, суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жарима белгиланиши масаласини ҳал қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилган.

“Қонунбузарнинг вазияти ва унинг шахси судда кўриб чиқилиб, шунга кўра тегишли чоралар қўллаш ҳақида  қарор қабул қилиш таклиф қилинмоқда.  Чет эл фуқаросига маъмурий жавобгарлик тариқасида Россиядан чиқариб юбориш жазоси мажбурий тартибдан тўхтатилади ва 5 мингдан 7 минг рублгача бўлган миқдордаги жарима билан бирга қўлланиши ёки қўлланмаслиги мумкин”, – дея изоҳлади Зубов.

Унинг айтишича, биринчи бор қонунни бузган чет элликлар учун маъмурий жарима қўлланиш имкониятини бериш ҳақида бир неча давлатлар илтимос қилган. Зубков мазкур қонун лойиҳасини тақдим қиларкан, лойиҳа тасдиқланса, бу тартиб мамлакатнинг барча ҳудудларида амал қилиши мумкинлигини билдирди.

“Бизда турли давлатларнинг хукумат вакилларидан келган кўп сонли мурожаатлар мавжуд. Бу  давлатимиз ва хориж мамлакатлари расмий шахслари орасида аниқ келишувлар, шунингдек ҳавфсизлик кенгаши даражасидаги масала бўлмоқда”, – деди Игорь Зубков.

Шу билан бирга ИИВ раҳбар ўринбосари Москва ва Санкт-Петербург шаҳри, Москва ва Ленинград вилоятларида чет эл фуқароси такрорий равишда қонунбузарликка йўл қўядиган бўлса, РФ дан чиқариб юбориш жазоси мажбурий тартибда қўлланилади.  Унинг таъкидлашича, мигрантларнинг катта қисми айнан шу ҳудудларда жойлашган.

ИИВ нинг мазкур лойиҳаси РФ Давлат Думасида тасдиқланса, Россиядан қонунбузар мигрантларни чиқариб юбориш ҳолларини кескин камайтиради.

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация