Мақола

3 274 29/09/2022

Хорижий давлат фуқаролари 12 октябргача Россияни тарк этишлари ёки ҳуқуқий мақомларини расмийлаштиришлари керак.  

“Свердловск гарнизони ички ишлар органлари миграция рўйхатини узайтирмаган чет эл фуқароларини мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетиши устидан назорат қилади. Полиция ходимлари қоидабузарларни аниқлашганида, уларни амалдаги қонунчилик асосида  жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар”, – дейди ИИВнинг Свердловск вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих.

“ЕАН” сайтининг ёзишича, Екатеринбургда  19-23 сентябрь кунлари ўтказилган рейдлар давомида полиция 10 769 нафар хорижлик фуқарони текширган. Шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан 893 та иш берувчи ва 211 та хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойлари текширилди. Текширув натижаларига кўра полиция томонидан 868 та маъмурий жавобгарлик ишлари  рўйхати тузилди. Россия Федерациясида бўлиш режимини бузганликлари учун 650 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. Яна 100 нафар чет эл фуқароси ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган. Шунингдек, 41 нафар иш берувчи ноқонуний ишга жойлаштирганлик учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда “ЕАН” нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация