Мақола

2 644 15/11/2023

Москва вилоятидаги Wildberries омборида мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашув фожиали оқибат билан якунланиб, ишчилардан бири ҳалок бўлди. Икки ходим Минкаил A. ва Олимжон A. билан бошланган муштлашувга яна беш киши қўшилган.

Жанжалнинг сабаби, гувоҳларининг сўзларига кўра, товарлар солинган қутилар бўлган. Оғзаки жанг тезда жисмоний тўқнашувга айланиб, бошқа ходимларнинг эътиборини тортди. Тўқнашувга яна беш киши қўшилди. Бошқалар иштирокчиларни ажратмоқчи бўлганида, Минкайил ҳушини йўқотиб, полга йиқилган Олимжонни уришда давом этган.

Readovka телеграм канали хабарига кўра, Олимжон шифохонага етказилган, бироқ тиббий ёрдам унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Шунингдек, Олимжоннинг ўлимига сабабчи бўлган шахс илгари ҳам олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирликда иштирок этгани учун судланган. Ҳозирда полиция воқеани тергов қилмоқда, жумладан, ҳужумнинг эҳтимолий сабабларини ўрганмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация