Maqola

1 070 26/01/2023

Ҳуқуқ ҳимоячилари йигитларни қулликдан қутқаришга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Нижний Новгородга келганидан сўнг меҳнат қуллигига тушиб қолишган. Бу ҳақда NewsNN.ru портали “Альтернатива”қулликка қарши ҳаракати маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

“Интизомни сақлаш учун йигитларни мунтазам равишда калтаклашарди, улар Рустам исли муҳожирнинг лабларини отвертка билан тешганлар. Уларнинг қочишга уринишларининг олдини олиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириб юборишлари билан қўрқитишган”, – дейишди ҳуқуқ ҳимоячилари.

“Альтернатива” ходимларининг сўзларига кўра, Рустам М. ва Хусан Х. Нижний Новгородга дўстларининг таклифи билан ишга келишган. Бироқ, гўёки бошқа одам дўстининг телефонини олиб, уларга хабар ёзган экан. Ўзбекистонликларга қурилиш майдончасида ишлаганликлари учун 800 доллардан маош ваъда қилишган, лекин аслида ишчилар камроқ пул олишган.

Ишлаш учун патентни янгилаш вақти келганида, “хўжайин” ёшларга бепул ишлашда давом этишларини эълон қилган ва паспортларини олиб қўйган.

Маълум вақт ўтгач, муҳожирлар виждонсиз иш берувчининг қўлидан қутқариб олинган, уларга уйларига қайтишлари учун вақтинчалик ҳужжатлар берилди. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, бўлажак қулларни тарқатиш бўйича асосий марказ Қозон шаҳрида жойлашган бўлиб, у ердан Марказий Осиё давлатларидан келган одамлар Марий Эл ва Нижний Новгородга ишга жўнатилади.

Аввалроқ “ФедералПресс” Иркутскда ноқонуний миграция ташкилотчилари гуруҳи қўлга олингани ҳақида ёзган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya