Мақола

1 082 21/11/2022

Бундай вазият “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига хизматга ёлланиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

2022 йил сентябрь ва октябрь ойларида Россиянинг ахлоқ тузатиш колонияларида маҳкумлар сони 23 минг кишига камайди. 2010 йилдан  бери бундай кескин ўзгаришлар бўлмаган: ҳатто сўнгги йиллардаги энг оммавий амнистия ҳам қисқа вақт ичида бундан кам маҳкумларни озод қилган.

Колонияларда маҳкумларнинг камайиши “Вагнер”хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиш фонида содир бўлмоқда.

Федерал  Жазони ижро этиш хизмати (ФСИН) умумий ва қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колонияларида эркак маҳкумлар сони рекорд даражада камайгани ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга, тергов изоляторлари ёки манзил-колонияларда бўлганлар, шунингдек судланган аёллар сони деярли ўзгармади.

“Медиазона” сайти томонидан ўрганилган Федерал Жазони  ижро этиш хизмати маълумотларига кўра, август ойи бошидан деярли 349 минг киши ахлоқ тузатиш колонияларида сақланган.

Сентябрга келиб, уларнинг сони мингтага кам эди – бу одатда маҳбуслар сонининг қисқариш тенденциясига мос келади. Бироқ октябрь ойининг якуни ва ноябрь ойининг бошига келиб, кескин пасайиш сезилди:бу даврда мос равишда 338 минг ва 325 минг нафарга камайди.

Икки ой ичида жами 23 мингдан ортиқ маҳбус колониялардан ғойиб бўлди.

Колониялардаги маҳкумлар сони бўйича маълумотлар шуни кўрсатадики, бу рақам ҳеч қачон бугунгидек кескин камаймаган. Ҳатто амнистия пайтида ҳам бундай пасайиш кузатилмаган.

2015 йилнинг баҳорида Россияда Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинганида, икки ой ичида маҳбуслар сони  тахминан 15 минг нафарга камайган.

Қамоқхоналар ”аҳолиси”нинг иккинчи таққосланадиган қисқариши, яъни – 17 минг кишига камайиши 2020 йил бошида кузатилган эди.

Коронавируснинг биринчи тўлқини даврида Россия судлари камроқ ҳукмлар чиқара бошладилар. Бу мамлакатдаги карантин вазияти билан боғлиқ эди.

2022 йилда Давлат Думаси амнистия эълон қилмади ва маҳбусларнинг аҳволини енгиллаштириши мумкин бўлган  қонунларни қабул қилмади.

Аммо ҳарбий операция бошланиши билан Россия томонидан Украинага қарши урушда қатнашиш эвазига эркинликни ваъда қилган одам 2022 йил июль ойида пайдо бўлди. Бу “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига маҳкумларни ёллаган Евгений Пригожин эди.

Сентябрь ойига келиб бу жараён амалда оммавий тусга кирди ва Телеграмда Пригожиннинг шахсан гапирган видеолари пайдо бўла бошлади.

Ҳарбий компания асосчиси Вагнер маҳкумларга олти ойлик жанговар ҳаракатларда қатнашганидан кейин улар авф этилишини ваъда қилмоқда.

Маҳбусни авф этиш учун Россия Президентининг фармони талаб қилинади –  бундай ҳужжат ҳали ҳам пайдо бўлмаган ёки ошкор қилинмаётган бўлиши ҳам мумкин. Октябрь ойида Федерация Кенгаши аъзолари Андрей Клишаси ва Ольга Ковитиди ҳарбий ҳаракатларда қатнашган маҳбусларни авф этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Бу ҳужжат ҳали қабул қилинмаган.

Вагнер компаниясида маҳбусларнинг иштироки қонуний нуқтаи назардан қандай расмийлаштирилгани маълум эмас. Тахминларга кўра, рози бўлганлар Ростов вилоятидаги колонияларга ҳужжатлар билан ўтказилади. “ФСИН” уларнинг белгиланган жазони ўташ жойларида бўлмаслигини қандай изоҳлаши номаълум.

Маҳбусларнинг қаердалиги эса махфий маълумот эканлиги айтилди. Урушда ҳалок бўлганлар қандай рўйхатга киритилиши ҳам номаълум.

23 минг бедарак йўқолган маҳбуслар сони умуман олганда «Руси сидящей» компаниясининг асосчиси Ольга Романованингн ҳисобига тўғри келади. Унинг ҳисоб-китобига кўра, октябрь ойи охирига келиб, Вагнер компанияси сафига қўшилганлар сони 20 мингдан ошган, ноябрь ойининг ўрталарида эса 30 минг нафардан ошган.

“Медиазона” жазони ижро этиш федерал хизматига маҳбуслар сонининг бундай кескин камайиб кетганини тушунтириш илтимоси билан сўров юборди.

Дмитрий Трешанин

Мазкур мақола “Медиазона” сайтидан олинди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация