Maqola

3 694 16/09/2016

whatsapp-image-2016-09-12-at-16-40-23-640x906Эртага, 17 сентябрь куни Москва шаҳрида биринчи бора КурбанFEST байрами ўтказилади, дея хабар бермоқда Москва мусулмонлари диний идорасининг mosdum.ru сайти.
Поклонное Горедаги “Парк Победы” хиёбонида Қурбон Ҳайити муносабати билан ҳайрия тадбири ташкиллаштирилди.
Тадбир ташкилотчилари Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Москва шаҳри мусулмонлари диний идораси “САФМАР” ва “Закот” ҳайрия фондлари билан ҳамкорликда ташриф буюрувчилар учун байрам дастурини тайёрлашди.
Байрам меҳмонлари учун кун давомида концерт дастурлари, мушоҳадали ва ижодий саҳна кўринишлари, болалар учун совға-саломли интерактив ҳудуд, фойдали маҳсулотлар ярмаркаси ва Россия халқлари пазандаларининг расталари, Мемориал масжиди бўйлаб саёҳат ва кўргазмалар билан таништирувлар ҳозирланган. Мазкур байрамга оилавий келиб, кун давомида КурбанFEST қувончидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Тадбирга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон Қурбон ҳайити байрами шарофати билан турли тансиқ таомлар билан сийланадилар.
Тадбир соат 12:00 дан 20:00 гача давом этади.

Барчангизни 17 сентябрь куни  “Парк Победы” хиёбонидаги Партизан Аллеясида кутамиз!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya