1 151 17/05/2022

16 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг масъул ходимлари Ўзбекистон 24 радиосининг жонли эфирида маълумот берган.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқаролар корейс тили бўйича тест синовларидан ўтишлари керак бўлади. Синовда иштирок этмоқчи бўлганлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги веб-саҳифасида сўралган маълумотларни киритишлари лозим бўлади.

Рўйхатдан ўтиш учун  қуйидаги талаблар қўйилган:

  • 18-39 ёшгача бўлган;
  • жисмоний соғлом, юқумли касалликлари бўлмаган;
  • судланмаган;
  • Корея ҳудудида 5 йилдан ортиқ ишламаган фуқаролар.

Маълумот  учун Ўзбекистон фуқороларини Кореяга ишлашга жўнатиш фақатгина Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги келишувга асосан иш юритилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya