Мақола

1 519 18/08/2023

Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ўта йирик ҳажмдаги олтин контрабандасида қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона бошқармаси баёнотида хабар берилган.

Айтилишича, сешанба куни Тошкентдан учиб келган ва дарҳол қўлга олинган уч аёл ҳам шу гуруҳда бўлган. Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг юк аравасининг орқасига маҳкамланган металл қутичадан умумий оғирлиги 5,3 кг бўлган 50 дона тилла занжир топилган.

Ҳиндистон божхона департаменти баёнотига кўра, қўлга олинган тилла занжирлар 2,92 миллион рупий (тахминан 351 минг доллар)га баҳоланган.

Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида янги “масофавий божхона назорати” тизими жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация