Мақола

1 381 27/12/2023

Ҳиндистоннинг Гургаон (Гуруграм) шаҳрида ўзини полиция ходими сифатида кўрсатган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонликнинг пулини ўғирлаб кетди.

Ўзбекистонлик уч ака-ука шанба куни соат 21:00 атрофида меҳмонхонага қайтаётганида, уларни ўзини полициячилар деб таништирган гуруҳ гўёки ҳужжат текшириш учун тўхтатган. Тахминларга кўра, сумкани текшириш пайтида ўғрилардан бири  ака-укаларнинг 16 минг долларини ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ҳиндистонда буйрак кўчириб ўтказиш учун борган Ўзбекистон фуқароси маҳаллий полиция  бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда Гуруграм полиция бўлимида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазият Ўзбекистон элчихонаси томонидан ҳам назоратга олиниб, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан расмий музокаралар олиб борди.

Дипломатик миссия Ўзбекистон фуқароларини Ҳиндистонда эҳтиёт ва ҳушёр бўлишга ҳамда шахсий хавфсизлик талабларига, айниқса, молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятларда эҳтиёт бўлишга чақиради. Катта миқдордаги нақд пулдан фойдаланишдан қочиш, банк карталари ёки пул ўтказмаларини афзал кўриш, шубҳали шахслар ёки гуруҳларнинг ваъдалари ёки таклифларига ишонмаслик тавсия этилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация