Мақола

1 104 20/11/2023

Челябинскда “мигрантлар томонидан ўлдирилган бола” ҳақидаги ёлғоннинг муаллифи топилди.

Миша Маваши томонидан ижтимоий тармоқларда ёлғон воқеа  тарқатилган. Бироқ бир неча соат ичида полиция ушбу уйдирма фожиа қаҳрамонларини топди.

“Северный человек” жамоат ташкилоти етакчиси Михаил Маваши 17 ноябрь, жума куни ўз акаунтларида даҳшатли воқеани ёзган. Унинг сўзларига кўра,  Челябинскда муҳожирлар 12 ёшли россиялик болага ҳужум қилиб, уни зўрлаб, бўғиб ўлдирган. Кейин боланинг онаси стрессдан ўз жонига қасд қилган. Ота бир ўғилчаси билан ёлғиз қолган…

Челябинскдаги “Северный человек” гуруҳи дарров унга ёрдамга келади.

Албатта, пост дарҳол мессенжерларда тарқалиб кетди. Дарғазаб оломон томонидан минглаб изоҳларда расмийларга бир неча соат ичида “топиш, ҳукм қилиш, жазолаш” талаблари қўйилди. Бироқ бу вақтда Челябинск полицияси ўша “юраги бузилган” отани топиб, сўроқ қилиб бўлган эди.

Миша Маваши “воқеа”ни  Челябинскда унга айтиб беришганини маълум қилган.

У бу воқеани бошидан охиригача, сўнгги бир йилда тез-тез бўладиган мастлик ҳолатида ўйлаб топганини тан олган. Уни хотини болаларини олиб ташлаб кетган. Ичкилик туфайли хиралашган онгдан азоб чекиб, у муҳожирларнинг даҳшатли “жинояти” ҳақида “Северный человек” нашрининг админига ёзган. Улар унга ўз маълумотларини ва манзилини айтганидан сўнг ишонишган.

Полицияга у ўз ҳаракатини ароқдан кейинги “бошоғриқ” оқибатларидан бошқа ҳеч нарса билан изоҳлай олмаган.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими шундай дейди:

— Интернетда муҳожирлар томонидан қонунбузарлик мавзусида “қайиқни чайқатиш” ниятидаги уринишлари кўпайиб бормоқда. Душманларимиз буни тушуниб, вазиятни қиздириш учун ҳатто кундалик янгиликлардан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто ҳурматли машҳур манбалар ҳам ёлғон маълумотларнинг илгагига тушиб, бузғунчи хабарни тарқатади.

Масалан, яқинда Тюменда беш ненец ва бир татардан иборат мастлар тўдаси икки рус ва бир Россия фуқароси бўлган ўзбек  билан даҳанаки жангга киришишган. Уларга ёрдамга Россия фуқаролари бўлган Шимолий кавказлик икки киши ҳам қўшилган. Муштлашув бошланган.

Телеграм каналларида эса “Тюменда муҳожирлар маҳаллий аҳолининг деразалари остида қонли жанжал уюштиришди – меҳнат муҳожирлари ўткинчиларни аямай калтаклаб, асфалтга отишди”, деган шов-шувли хабарлар пайдо бўлган.

Шунинг учун, Интернетда ўқиган ҳар бир нарсангизга ишонишга шошилманг. Репост қилишга ва ғазабланган шарҳларни ёзишга ошиқманг. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг изоҳларини кутинг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация