Мақола

890 27/12/2022

Ватандошларга интернетда шубҳали ишлар таклиф қилинади, бу эса қамоқ жазосига олиб келади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни таклиф этилаётган ишга эътиборлироқ бўлишга чақирди.

Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Манбаа: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация