Maqola

831 03/06/2022

Қирғизистон парламенти депутати Алишер Қўзуев қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан пул таъма қилаётганини маълум қилди. У парламентнинг 1 июндаги йиғилишида ҳукуматдан “бу масалага алоҳида эътибор қаратиш”ни талаб этган, деб хабар қилмоқда Озодлик.

“Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтишда ҳеч қандай навбат йўқ. Бизнинг чегарачилар эса сунъий равишда навбатларни пайдо қилиб, Ўзбекистон фуқароларига турли тўсқинликлар яратмоқда. Бу ердан кунига 10 минг киши ўтар экан. Ушбу чегара пунктида катта гуруҳга бирлашган шахслар ўзбекистонликлардан 200 сом билан етадиган жойга олиб бориш учун 5 минг сомгача пул талаб қилишар экан”,- деган депутат.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати депутатнинг бу баёнотига муносабат билдирар экан, чегарачилар томонидан Ўзбекистон фуқароларидан пул таъма қилиш ҳолатлари аниқланмаганини билдирди.

Чегара хизматининг маълум қилишича, мана шу каби иддаолар ортидан “Достук” чегара пунктига пресс-тур уюштирилган ва журналистлар мазкур тур давомида чегарачилар фуқаролардан пул талаб қилаётгани юзасидан бирорта фактни аниқламаган.

Чегара хизмати депутатни фактларга таянишга ва “ҳақиқатга зид” баёнотлар билан жамоатчиликни “безовта қилмаслик”ка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 24.kg сайти ўтган йили октябр ойида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Достук-автодорожний” чегара ўтказиш постини кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, юк ташувчилардан пора олган, тамагирлик қилиб келган 3 нафар мулозимни қўлга олгани ҳақида хабар қилган эди.

Кейинроқ, Kun.uz сайтида “Чегарадан ўтиш “ставка”лари: 200 сомони, 50 минг сўм ва 175 тенге” сарлавҳали журналистик суриштирув эълон қилинган, унда Қирғизистонга “Достук” постидан ўтиш 50 минг сўм эканини фактлар билан ёзган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya