Мақола

854 30/05/2023

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги девор бузилаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Бу ерда  илгари чегара ўтиш жойларидан бири бўлган эди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати яқинда қирғиз-ўзбек чегарасида Бек-Обод (Жалолобод вилояти), Қора-Сув ва Қора-Бағиш (Ўш вилояти) аҳоли пунктларида учта назорат-ўтказиш пункти очилишини маълум қилган.

Мазкур ўтиш йўллари Ўзбекистон томонидан 2010 йилда бир томонлама ёпилган эди.

“Қирғизистон томони ушбу нуқталардан фуқароларнинг ўтишини тиклашга тўлиқ тайёр, биз Ўзбекистон томонини кутмоқдамиз. Ўтиш жойларини очиш бўйича ҳукумат даражасида келишувга эришилган”, — деб хабар берган Чегара хизмати.

Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари чегаранинг умумий участкасини белгилаш бўйича ҳуқуқий ҳужжатларни маъқуллади.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар қилишича, қўшма демаркация комиссияси йиғилиши якунлари бўйича томонлар икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни маъқуллаган.

Шунингдек, республикалар вакиллари чегаранинг айрим участкаларида биргаликда олиб борилган дала тадқиқотлари натижаларини муҳокама қилишган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара узунлиги қарийб 1,38 минг км. СССР парчаланганидан сўнг, унда ўнлаб баҳсли ҳудудлар қолган эди. Томонлар 2017 йилдан бошлаб чегарани демаркация ва делимитация қилиш бўйича фаол иш бошлаган. Ўтган йилнинг кузида икки давлат парламентлари чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки томонлама келишувни ратификация қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация