Мақола

719 11/09/2022

Рақамли кўчманчилар — дунё бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга масофадан туриб ишлайдиган профессионаллар ҳисобланади.  

Қирғизистон ҳукумати чет эл фуқароларига «Рақамли кўчманчи» (Digital nomad) мақомини бериш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди.

Бу ҳақда ҳукумат қарорига таяниб, Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

««Рақамли кўчманчи» мақоми шахснинг Қирғизистон ҳудудига визасиз кириши/қолиши, яшаш жойида рўйхатдан ўтиши ва ишлаш учун рухсатномаларнинг мавжудлиги, шунингдек шахсий идентификация рақамига (ШИР) доир маълумотларни ўз ичига олади», — деб тушунтиради вазирлик.

Тажриба лойиҳасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда Digital nomad мақоми электрон ҳужжат кўринишида бепул берилиши белгилаб қўйилган. Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва ижодий соҳа мутахассислари унга эгалик қилиш учун ариза топширишлари мумкин.

Мазкур лойиҳа олтита давлат — Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова ва Россия фуқароларига таалуқлидир.

«Рақамли кўчманчи» мақомига эга бўлиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати – уч иш куни. Агар ариза берувчи ушбу мақомни қўлга киритса, у ҳолда унинг яқин қариндошлари (эри/хотини, вояга этмаган болалари, шунингдек, унинг қарамоғида бўлган бошқа шахслар) Қирғизистонга кириш ва яшаш учун тегишли рухсатномаларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пилот лойиҳа 2023 йил 31 декабрда якунланади. деб хабар беради “Fergana.media”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация