Maqola

932 12/02/2024

2023 йил октябр ойида Қирғизистон Республикаси ҳукумати Visa Run тизимини бекор қилиб, мамлакатга хорижликларнинг келиш ва кетиш тартибига ўзгартиришлар киритди.

Киритилган ўзгаришлар бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам Қирғизистонга бориб-келиш тартиби бир оз ўзгарган.

Қирғиз ҳукуматининг мамлакатда хориж фуқароларини бўлиш ҳолати тўғрисидаги фармонига кўра, энди Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз туристик мақсадларда 120 кун ичида фақатгина 60 кун бўлишлари мумкин. 60 кун Қирғизистонда бўлган ва туристик мақсаддан бошқа мақсади бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари кейинги 60 кунни Қирғизистондан ташқарида ўтказишлари керак.

Аввал 60 кун тугагач, чегарага кирди-чиқди қилиб, яна 60 кун юришлари мумкин эди. Энди эса 60 кун Қирғизистон ташқарисида бўлишлари талаб қилинади.

Яъни 60 кунгача Қирғизистонга бораётган ўзбекистонликлар виза ёки бошқа ҳужжат қилишлари керак эмас.

Аммо сайёҳлик эмас, балки бошқа ниятда, масалан, иш ёки оиласининг олдига бораётганлар мақсадларига мувофиқ виза олишлари керак бўлади. Ўзбекистонликлар электрон виза олишлари мумкин. Бунинг учун www.evisa.e-gov.kg  сайтидан фойдаланишлари керак.

Виза нархи Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги келишувга кўра 6 ой учун 10 доллар, 1 йил учун 20 доллардан иборат.

Қирғизистонда яшайдиган ўзбекистонликлар «Туугандар виза» деб номланувчи визани расмийлаштиришади. Бунинг учун Ўзбекистон фуқароси паспорти, Қирғизистон фуқароси бўлган қариндошининг паспорти, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат ва Қирғизистон фуқаросининг иш жойидан ёки даромади тўғрисидаги бошқа ҳужжат талаб этилади.

Виза олинганидан кейин Қирғизистонга кириб борган ўзбекистонликлар виза асосида регистрация қилишлари керак.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya