Жогорку Кенеш тўрағаси Талант Мамитов Россия томонини 2022 йилда Қирғизистон фуқаролари учун навбатдаги миграция амнистиясини ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
Бу ҳақда у Федерал Мажлис Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувда маълум қилди.
Шу билан бирга тўраға қирғизистонликларнинг Россияга автомобил ва темир йўллар орқали киришига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилди.
Талант Мамитов қирғизлар учун миграция талабларини енгиллаштиришни сўраган ва ЕОИИ бўйича келишувнинг асосий бандларидан бири товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлиги эканлигини эслатиб ўтган.
Валентина Матвиенко баҳсли масалалар “ижобий йўл билан” ҳал этилишига ишонч билдирди, чунки Россия “Қирғизистон билан барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдор”.
Охирги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижий давлатларда меҳнат қилади, улардан бир миллиони Россияда. Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 2021 йилда мигрантлар Қирғизистонга 2,7 миллиард доллар ўтказган. Бу кўрсаткичлар 2020 йилга нисбатан 16 фоиз ортиқ.
2022 йил феврал ойи ҳолатига кўра, 76 мингга яқин қирғизистонликларнинг Россияга кириши тақиқланган. Аммо экспертларнинг айтишича, қора рўйхатда янада кўпроқ одамлар бор.