Ўзбекистон божхона хизмати Қирғизистондан тўсиқларсиз юк олиб ўтилишини таъминлашга тайёр.
Махсус йўлак “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида очилиши режалаштириляпти, деб ёзади Sputnik Қирғизистон телеграм-канали.
Бу масала икки республика Савдо-саноат палаталари мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Ўзбекистон божхона хизмати товарларни Қирғизистондан тўсиқларсиз олиб ўтишда ёрдам беришга тайёр.
Ўзбекистон томони, хусусан, қирғиз форелини импорт қилишдан манфаатдор ва маҳаллий балиқчилик хўжаликларининг таклифларини тинглашни ҳам режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди.